Мақола

1 711 18/05/2023

Бишкекнинг Первомайский туман суди Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этганликда айбланган Қирғизистон фуқаросини 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Қайд этилишича, 31 ёшли Ат-Баши туманида туғилган фуқаро Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 416-моддаси 2-қисми (ёлланма аскарлик) — «Тегишли шахсларнинг рухсатисиз бошқа давлатлар қуролли тўқнашувларида  моддий мукофотлар олиш мақсадида  иштирок этиш» жиноятини содир этганликда айбдор деб топилган.

Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил июнь ойида Москвада бўлган айбланувчи Украинадаги урушда қатнашиш учун ўзини ўзи эълон қилган Луганск Халқ Республикаси қуролли кучларига қўшилишга қарор қилган. Июль ойида у Брянка шаҳрига келган ва 180 минг рубль миқдорида маош билан ҳарбий хизматга қабул қилинган. У разведка операцияларида қатнашган, жанговар тайёргарлик курсларини тамомлаган, фронтни миномёт ва ўқ-дорилар билан таъминлаш билан шуғулланган.

2022 йил ноябрь ойида у ҳарбий хизматдан бўшатилган ва аввал Москвага, сўнгра Бишкекка қайтиб келган. Судда айбланувчи ўз айбини тан олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган Қирғизистон фуқароси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олингани январь ойида маълум бўлган эди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўзбекистонликларга мурожаат қилиб бошқа давлатларнинг қуролли тўқнашувларида қатнашмасликка чақирган. Мурожаатда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳам бу ҳаракатлар учун жиноий жазо тайинлангани эслатиб ўтилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация