Maqola

978 04/03/2022

Мигрантлар Украинадаги хабарларни кузатишда эҳтиёт бўлинг: ёлғон хабар тарқатганлар 15 йилгача қамалиши мумкин.

Россия Давлат думаси мамлакат Қуролли кучларининг ҳаракатларига доир ёлғон хабарларни тарқатганларни жиноий жавобгарликка тортишга доир қонунни қабул қилди. Шундай қилиб, унга кўра, қуйидаги жазо чоралари белгиланмоқда.

  • қасддан фейк (асоссиз, ёлғон) хабар тарқатиш – 700 минг –1,5 млн рублгача жарима ёки 3 йилгача колония;
  • мансабдор шахслар, уюшган гуруҳ томонидан душманлик ёки кўролмаслик кайфияти боис далилларни сунъий равишда ташкил этган ҳолда фейк хабар тарқатиш – 35 млн рублгача жарима ёхуд 5 йилдан 10 йилгача колония;
  • оғир оқибатларга олиб келган ёлғон хабарлар учун ҳеч қандай жарима йўқ – 1015 йилга колония;
  • Россия манфаатларини ҳимоя қилиш, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун Россия қўшинларидан фойдаланишга тўсқинлик қилиш ёки уни обрўсизлантириш бўйича чақириқлар учун (агар қоидабузар бир йил давомида бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса): 100 мингдан 300 минг рублгача жарима ёки 3 йилгача колония;
  • агар бундай чақириқлар ёки обрўсизлантириш жиддий оқибатларга олиб келган бўлса: 300 минг рублдан 1 миллион рублгача жарима ёки 5 йилгача колония;
  • Россияга қарши санкциялар қўллаш чақириқлари учун (агар қоидабузар бир йил давомида бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса): 500 минг рублгача жарима ёки 3 йилгача колония.

Migrant.mobi Россия ва Украинадаги ватандошларга мурожаат қилиб, уларни Россия ва Украинадаги ўртасидаги ҳарбий зиддиятни кузатиш, турли ижтимоий тармоқлардаги хабарларни дўстларга улашиш, тарқатиш борасида эҳтиёт бўлишга чақиради. Чунки, ушбу қонун ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий тармоқлар жиддий кузатилиши ва бунинг ортидан асоссиз хабарларни тарқатганликда гумон қилиниб, мигрантларга ҳам чора кўриш бошланиши мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya