849 02/07/2022

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. 9 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади,-деб хабар беради Адлия вазирлиги.

Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади.

Бунда:

  • 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
  • 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
  • 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Ўзбекистон билан бир қаторда Туркия ва Россияда ҳам Қурбон ҳайити байрамининг санаси эълон қилинди. РБК берган маълумот беришича, Россияда 8 июль арафа куни ва 9 июль асосий байрам санаси деб белгиланди. Анъанага мувофиқ, 9 июль куни барча масжидларда Ҳайит намози адо этилади.

Туркияда ҳам Ҳайит байрами 9 июль куни нишонланади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya