Икки йўналиш бўйича рейслар ёзги учиш мавсумида ҳар ҳафта амалга оширилади.
Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси март ойидан Тошкент ва Намангандан Омск шаҳрига парвозларни бошлайди.
Шаҳарлар ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар 26 мартдан 27 октябргача йўлга қўйилади. Ҳар икки йўналишга ҳам Airbus A320 самолётларида Uzairways Express лоукостер бўлинмаси хизмат кўрасатади.
Тошкент – Омск – Тошкент йўналиши бўйича рейслар ҳар ҳафта – якшанба кунлари учиирилади. Мавсумни очиб берувчи рейс 26 мартга белгиланган.
Парвозлар жадвали (маҳаллий вақт):
• Тошкентдан жўнаб кетиш — 18:30; Омскка келиш — 21:05;
• Омскдан учиш — 22:35; Тошкентга келиш — 1:15.
Хабар чоп этилаётган кунда бир томонлама чипта нархи 167,6 доллардан, қайтиш чиптаси эса 116,9 доллардан бошланади.
Наманган ва Омск ўртасидаги рейслар ҳар пайшанба куни амалга оширилади. Биринчи рейс 30 мартга режалаштирилган.
Парвоз жадвали (маҳаллий вақт):
Хабар чоп этилаётган вақтда бир томонлама чипта нархи 167,6 доллардан, қайтиш чиптаси эса 127,9 доллардан бошланади.
Манба: Spot.uz.