Maqola

1 373 13/12/2023

Ўзбекистон Туркманистон билан чегарадаги Фарап-Олот ўтказиш пунктини муҳожирлар сони ортгани сабабли вақтинча ёпиб қўйди. Қарор 20 ноябрь куни нафас олиш тизими касалликлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Ҳозирда пункт ишининг тикланиш вақти ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Сўнгги ойларда Туркманистоннинг Лебап вилоятидан Ўзбекистонга этник ўзбеклар миграцияси кучайган. Хорижликларнинг Ўзбекистонга кириши ва рўйхатдан ўтиш тартибининг соддалаштирилгани Туркманистондан муҳожирлар оқимининг кўпайиши сабабларидан бирига айланди.

Аксарият туркманлар Ўзбекистонда яшаш нархининг пастлиги сабабидан сайёҳлик визаси билан келишади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида Туркманистондан мавсумий ишчилар сони ортган.

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги расмий статистик маълумотларга кўра, Туркманистондан Ўзбекистонга 168,7 минг киши кўчиб келган. Охирги олти ой ичида туркманистонлик ўзбекларнинг оммавий равишда чиқиб кетиши кузатилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya