Мақола

428 24/02/2023

Агар ижтимоий тармоқларга эътибор берадиган бўлсак,  Ўзбекистонликлар ҳар доим Россия ҳақида гап кетганида мутлақ икки тарафга бўлинади. Бир тараф Россия, бугунги Россия қилаётган хатоларга ишора қилса, иккинчи тараф тўлақонли Россияни сўзсиз қўллаб-қувватлаётганлиги кўринади.

Россиянинг Украинага қарши ҳарбий операциялари ёки уруши бошланганидан кейин ўзбекистонликларнинг Россияга ва Путинга муносабати янада қутблашди, дейишимиз мумкин.

 Аслида Россия Ўзбекистон учун абадий омил. Ўзбекистонликлар учун ёки Ўзбекистон давлати ва жамияти учун  Россия ёки бошқалар деган муқобиллик мавжуд эмас.

Россия абадий омил. У бўлган, бор ва бундан кейин Россиянинг Ўзбекистонга, Ўзбекистоннинг Россияга таъсири ошса ошиб боради, лекин пасаймайди. Асосий сабаб – бу глобаллашув.

Кейинги икки асрда биз ўзбекистонликлар – Ўзбекистон халқлари Россия билан бирга яшадик, нимаики Россияда юз берса унинг таъсири бизга тўғридан-тўғри ёки билвосита таъсири бўлди. Демак, мана шу фонда бугун биз Россия омили ҳақида Ўзбекистоннинг Россияга боғлиқлиги тўғрисида  ижтимоий, иқтисодий, гуманитар, сиёсий, геосиёсий таъсирлари ҳақида, уларнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида фикр юритамиз ва асосий хулосамиз шундан иборатки, биз Россияга қарши чиқишимиз мумкин эмас.

Бизнинг олдимизда иккита Россия турибди. Империалистик бўлган Россия, ёки ҳуқуқий-либерал ва Ўзбекистон халқи ва давлатини ҳурмат қиладиган Россия. Ва биз ўзимизнинг ўша танловимизни  Россия, яъни ўша ҳуқуқий ва либерал бўлган Россияга қаратишимиз керак деган фикрдамиз.

Россия Федерацияси, ёки умуман олганда Россия Ўзбекистон учун бу абадий омил дейишимиз мумкин. Яъни кейинги икки асрда Ўзбекистон давлатчилиги учун ва умуман Ўзбекистон аҳолиси учун муҳим бўлган давлат бу Россия бўлди.

19 асрнинг ўрталаридан бошлаб Ўрта Осиёга Чор Россияси бостириб кирди. 1917 йилга келиб Россияда инқилоб юз берди ва Совет ҳокимияти ўрнатилди.

1991 йилга қадар биз қизил империянинг – Совет Иттифоқининг  таркибий қисми бўлдик. Ва мана Ўзбекистон Мустақил бўлганига 31 йилдан ошаяпган бўлса-да, Россиянинг Ўзбекистон давлатчилиги ва халқи, жамияти тақдиридаги ўрни мисли кўрилмаган даражада юқори бўлиб қоляпти.

Яъни Ўзбекистон давлатчилиги учун Россиянинг жамулжам таъсирини бошқа бир давлатлар билан қиёслаш, ўлчаш имконсиз. Биз Россиянинг орбитасида бўлдик, биз Россия давлатчилигининг ичкарисида бўлдик, Россияда нимаики бўлса бизга билвосита ва бевосита таъсир қилиб келаяпти.

Ҳаттоки Мустақилликкача, яъники Совет Иттифоқи даврига қадар ҳам  Чор Россиясининг тафаккури, унинг империалистик сиёсати, унинг мустамлакачилик сиёсати ўша собиқ Туркистонга ёки ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди ва халқларига мисли кўрилмаган даражада таъсир қилди.

Россия Ўзбекистон учун бу абадий омил. У бор эди, бугун ҳам мавжуд ва келажакда Россиянинг Ўзбекистон халқи ва давлати тақдирига таъсири ошиб  боради. Ошиб боришининг асосий сабаби – бу глобаллашув. Яъни дунё давлатлари, халқлари ва жамиятларининг бир-бирига таъсири мисли кўрилмаган даражада ошиб боради.

Инсоният ўтмишда, мана ўтмишда давлатларнинг, жамиятларнинг таъсири бир-бирига фақат чегаравий характерга эга эди. Яъни бир-бирига яқин бўлган давлатлар ва халқлар бир-бирига таъсир қилар эди. Лекин бундан кейин инсоният ягона ахборот ҳудудида, ягона ижтимоий-иқтисодий, сиёсий бир маконга бирлашиб бораверади. Биз учун ҳаттоки энг узоқ бўлган Лотин Америкаси яъни Жанубий Американинг ҳам таъсири (мана бугунги кунда унинг таъсири жуда ҳам паст. Маълум бир муддатдан кейин унинг таъсири ошиб боради). Энди дунёнинг нариги четининг таъсири ошиб борар экан бизнинг ўша яқин қўшнимиз Ўзбекистон учун Россия Федерацияси  (бу энг жиддий қўшни дейишимиз мумкин, чунки Марказий Осиё учун Россия Федерацияси бевосита чегарадош бир улкан давлат. Мана, Ўзбекистоннинг энг йирик қўшниси, энг катта чегарага эга бўлган қўшниси бу Қозоғистон, Қозоғистон Республикаси. Ва Қозоғистоннинг энг катта қўшниси бу Россия Федерацияси. Демак Россия Федерацияси ва Қозоғистон ўртасидаги чегаранинг умумий сарҳади 7 ярим минг километрни ташкил қилади. Яъни Ўзбекистон билан Россиянинг ўртасида ягона битта давлат ҳам бор. У ҳам бўлса Қозоғистон Республикаси. Ва Ўзбекистоннинг тарихий… демак, бир жудаям яқин бўлган халқ, элат ва давлат дейишимиз мумкин. Энди.. келажакда Россиянинг Ўзбекистон давлатчилиги ва ҳалқига таъсири мисли кўрилмаган даражада ошиб бориши қонуният. Яъни кейинги икки асрдаги боғлиқлик бундан кейин пасаймайди. Ва бу боғлиқлик ошса ошиб боради, лекин унинг табиати ўзгариб бориши менинг назаримда бу табиий ҳолат.

Батафсил маълумотлар юқоридаги видеода. 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация