Ўзбекистон чегарасидан қанча маблағ билан ўтиш мумкин ва бу жараёндаги талаблар қандай?
Давлат божхона қўмитаси бош инспектори Авазбек Исроилов Kun.uz`га жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартиби ҳақида сўзлаб берди.
— Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасига чекланмаган миқдорда нақд хорижий валютани олиб киришлари мумкин. Бунда биргина шарт бор. Олиб кирилаётган нақд хорижий валютанинг жами суммаси 70 млн сўмдан ошса, буни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиши шарт ва «қизил йўлак»дан ҳаракатланиши шарт бўлади.
Мабодо жисмоний шахс ёнидаги нақд хорижий валюта 70 млн сўмдан кам бўлса, оғзаки декларациялаш орқали олиб ўтади. Йўловчи бу ҳолда «яшил йўлак»дан бемалол ҳаракатланади.
Мабодо йўловчи, нақд хорижий валютаси 70 млн сўмдан кўп бўлгани ҳолда «яшил йўлак»дан ҳаракатланадиган бўлса, бу қонунбузилиш ҳисобланади. Бундай ҳолатда жами валюта қимматликлари расмийлаштирилиб, олиб қўйилади ва тегишлилигига кўра, маъмурий ёки жиноий иш материаллари юритилади. Нақд валюта қимматликларининг кейинги тақдири суд қарори билан ҳал этилади».
Хўш, бугунги кунда Ўзбекистондан қанча миқдорда нақд хорижий валютани олиб чиқиш мумкин ва бу жараён қандай тартибга солинган?
— Қонунчилик меъёрларига кўра, жисмоний шахсларга божхона чегара постлари орқали ҳаракатланаётганда 100 млн сўмдан кўп бўлмаган нақд хорижий валютани олиб чиқишга рухсат этилади.
Бунда эътибор бериладиган жиҳатлар бор:
70 млн сўмдан ошган хорижий валютанинг ортиқча қисми декларацияда кўрсатиладими ёки жами миқдорими?
Жисмоний шахс ўзи олиб чиқиб кетаётган нақд хорижий валютанинг жами миқдорини декларацияда кўрсатади, масалан 80 млн сўм олиб кетаётган бўлса, декларацияга 80 млн деб ёзади, 10 млн эмас. Пулнинг 70 млн сўмдан ортиқ қисми қўшиб ҳисобланганда 100 млн сўмдан ошмаслигини божхона ходими ҳисоб-китоб қилади.
Қайси ҳолларда 100 млн сўм эквивалентидан кўп бўлган нақд хорижий валютани олиб чиқишга рухсат берилади?
— Учта ҳолатда 100 млн сўмдан кўп бўлган нақд хорижий валютани олиб чиқишга рухсат берилади:
Ўзбекистонлик меҳнат мигранти ватанга қайтишда 100 млн сўмдан кўп бўлган хорижий валютани, мисол учун 20 минг АҚШ доллари олиб кирди, хорижий давлатга кетишда ушбу маблағни олиб чиқиб кета оладими?
— 100 млн сўм эквивалентидан ортиқ нақд хорижий валютани олиб чиқишга рухсат фақатгина норезидентларга (чет эл фуқароларига) татбиқ этилади.
Резидентларга, яъни Ўзбекистон фуқароларига, (улар қанча миқдорда нақд хорижий валютани олиб кирганларидан қатъи назар – таҳр.) 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда нақд хорижий валютани олиб чиқишга рухсат этилади.
Ўзбекистон фуқаролари томонидан божхона чегараси орқали нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш жараёнида ўзларида мавжуд бўлган нақд валюталарнинг барчасини кўрсатишни тавсия қилиб қоламиз. Сабаби, кўп қонунбузилиш ҳолатлари қонунчилик меъёр ва талабларини билмасликдан ҳам содир этилмоқда.