21 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Миллий тадқиқот университети қошидаги International House академик лицейида мактаб ўқувчилари учун ҳар йили ўтказиладиган “МИСиС юлдузларни ёритади” фан олимпиадасининг якуни бўлиб ўтди.
“МИСиС” Миллий тадқиқот технологик университети томонидан ўтказиладиган мазкур олимпиадада умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг 7-11-синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.
Олимпиада бир неча босқичдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири Ўзбекистон ҳудудидаги турли лицей ва мактабларда ўтказилади ва бунинг натижасида ўқувчилар ўзларининг билим даражаларини кўрсатиш учун ноёб имкониятга эга бўладилар.
Масалан, академик лицей ўқувчиси Муҳаммадали Саматхўжаев “Техник” ва “Ахборот технологиялари” йўналишлари бўйича кумуш медаль совриндори бўлди.
Олимпиада ғолиблари ва уларнинг устозларига диплом ва қимматбаҳо совғаларни “МИСиС” Россия Миллий тадқиқот технологик университетининг Олмалиқ филиали директори Ф.Я. Умаров топширди.
Шундан сўнг International House академик лицейи ўқувчилари ўртасида касбга йўналтириш бўйича суҳбатлар ўтказилди. Олмалиқ филиали вакиллари бўлажак абитуриентларга мазкур институтида ўқишнинг афзалликлари ҳақида гапириб беришди.
Олимпиадада Ўзбекистондаги мактаб ва лицей ўқувчилари 2019 йилдан буён иштирок этиб келмоқда.
«МИСиС» Россия Миллий тадқиқот технологик университети IT, металлургия, тоғ-кон саноати, лингвистика, квант технологиялари, биомедицина, муҳандислик, материаллар дизайни, ишлаб чиқариш технологиялари, барқарор ривожланиш ва ҳоказолар бўйича мутахассисларни тайёрлайди.
Манба: Nuz.uz.