Мақола

741 01/02/2023

Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди. Эски тартибга кўра, бу муддат 5 кунни ташкил этарди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги «Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида»ги битимга ўзгартириш киритилиб, ўзбекистонликларнинг ушбу давлатга кириши, у ерда бўлиши ва чиқиб кетиши тартиби ўзгарди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30 календарь кун давомида Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин. Аммо Қозоғистонда бўлишнинг умумий муддати 180 календарь куни давомида 90 календарь кундан, яъни 6 ой давомида 3 марта кириб-чиқиши ва жами бўлиш муддати 3 ойдан ошмаслиги керак.

Ушбу янги қоида Қозоғистонга 2023 йил 27 январдан кейин кирган шахсларга нисбатан қўлланади. Қозоғистонга ишлаш мақсадида борувчи Ўзбекистон фуқаролари учун 1 ой давомида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ой муддат учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация