Maqola

1 011 10/09/2022

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил 31 декабргача фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, енгил автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилди.

Бунинг учун ҳайдовчи аввало ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим, деб хабар беради “Кун.уз”.

Буни  ягона портал орқали масофадан ёки Давлат солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимига борган ҳолда амалга ошириш мумкин. Рўйхатдан ўтган фуқароларга тегишли маълумотнома берилади. Рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш бепул.

Сўнгра ҳайдовчи Давлат хизматлари марказига бориб, қўлидаги маълумотномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун 1 йилга 300 минг сўм давлат божи тўлаб, лицензия варақаси олади. Шунда, ҳайдовчи жами бўлиб 1 йилга 300 минг сўм сарф қилади.

Kun.uz шуни қўшимча қиладики, агар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳайдовчи расмий иш стажига эга бўлишни истаса, ихтиёрий равишда 1 йил учун 300 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Такрорлаб ўтамиз, ижтимоий солиқ тўлаш ўзини ўзи банд қилганлар учун ихтиёрий саналади.

Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган киракашлар:

  • такси белгили плафон олиб, автомобилининг том қисмига ўрнатиши керак (таксида плафон бўлмаса, бу 300 минг сўмдан 900 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади – МЖтК 1764-моддаси 2-қисми);
  • 1 йилда 1 марта тиббий кўрикдан ўтиши керак;
  • 1 йилда 1 марта автомобилини техник кўрикдан ўтказиши керак.

Киракаш жисмоний шахслар автомобилини сариқ рангга бўяшлари мажбурий эмас.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya