Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг узоқ йиллик шахсий қўриқчиси Василий Матвиенко 23 август куни Новая Москва ҳудудидаги “Советский писатель” посëлкасидаги уйида ўлик ҳолда топилди.
Россия матбуоти хабарларида ëзилишича¸ 38 яшар полковник Матвиенко Каримов ўлимидан сўнг Москвага¸ бу ерда яшаб келган хотини ва қизининг ëнига кўчиб келган.
Нефть бизнесида иш бошлаган Матвиенко¸ хотинининг туғилган куни нишонланаëтган кечада¸ тасодифан ўзини отиб қўйган. Тунги 1:30 ларда рўй бергани айтилаëтган бахтсиз ҳодиса пайтида эр-хотиндан бошқа ҳеч ким бўлмаган.
Воқеа тафсилотларига оид кўрсатма берган Матвиенконинг хотини¸ унинг ниҳоятда маст бўлгани ва қўлида ўйнаб турган пистолетни билмасдан отиб юборганини билдирган. Ўқ юрагига теккан Матвиенко¸ тез ëрдам келгунга қадар ўлган. Воқеа жойига келган полициячилар¸ уй гаражидан жуда кўп турдаги ўқотар қуроллари топган. Тахминларга кўра¸ у бу қуролларни ўз дипломатик мақомидан фойдаланиб¸ Россия ҳудудига олиб кирган. Ўлим бўйича тергов-суриштирув олиб борилмоқда.