Мақола

1 676 14/02/2023

Хорижлик фуқароларни оммавий қўлга олиниши уларнинг мазкур ҳудудда транспорт ҳайдашига рухсат берувчи ҳужжатлар текширилганидан сўнг содир бўлди. Кўпчилик мигрант-ҳайдовчилар белгиланган қоидаларни бузишган.

Владивостокда полиция ходимлари рейдлар чоғида 45 га яқин автомобилни  тўхтатди, дея хабар берди “Комсомольская правда” Россия ИИВ Приморск ўлкаси бўйича матбуот хизмати маълумотларига таяниб.

Вилоятда миграция соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш, такси ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини текширишга қаратилган рейдлар ўтказилди. Полиция транспорт воситалари ҳайдовчиларининг Приморск ўлкаси ҳудудида қонуний ишлаётганлигини текширди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳаракатлари натижаларига қувонарли эмас. Полиция участкасига олиб келинган тўққиз   ҳайдовчидан саккиз нафари йўловчи ташиш ҳуқуқига эга эмас эди. Бу ҳайдовчилар учун баённомалар тузилди.

Мутахассислар, шунингдек, мигрантларнинг қидирувда бор-йўқлигини текширди. Шундай қилиб, 3 нафар ҳайдовчи Россияда бўлиш режимини бузган, яна 8 нафар ҳайдовчи махсус рухсатномасиз ва патентсиз ишлаган.

Беш нафар мигрант Россия суд томонидан Россиядан мустақил равишда чиқиб кетиши шарти билан жаримага тортилди. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Приморск ўлкаси бўйича рейдлар Владивостокнинг барча туманлари ва вилоят марказларида давом эттирилади. Бу ҳақда Sputnik Таджикистан ҳабар қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация