Maqola

813 30/10/2023

Рейддан мақсад, муҳожирларнинг қонунга риоя қилишини назорат қилиш эди.

27 октябрь куни Волгограднинг учта туманида хорижлик фуқароларнинг меҳнат ва миграция қонунчилигига риоя этишини назорат қилиш бўйича рейд доирасида тадбирлар ўтказилди.

Ички ишлар вазирлигининг Волгоград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, чет элликлар миграция ва меҳнат қонунчилиги нормаларига қай даражада риоя этаётганини текшириш мақсадида 27 октябрь куни Дзержинский, Советский, Краснооктябрский туманларида контрол-назорат тадбирлари ўтказилган.

Ички ишлар вазирлигининг Волгоград вилояти бўйича Бош бошқармаси ходимлари ФСБнинг вилоят бўйича бошқармасидаги ҳамкасблари билан биргаликда хорижликларнинг иш жойлари –  савдо, қурилиш объектлари билан биргаликда уларнинг яшаш жойларини ҳам текширган.

Шунингдек, рейдда ҳудудий ИИБ ходимлари, ички ишлар бўлимлари, Миграция бошқармаси, Давлат йўл инспекцияси тезкор ходимлари ҳам иштирок этди.

Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya