Maqola

2 216 24/01/2024

Якутск шаҳрининг Ленин номидаги марказий майдонига мигрантларга қарши митинг билан чиққан аҳоли видеолари инсонни қўрқувга солади. Чунки миграциядагн хабари бор ҳар ким аввалги Якутиядаги мигрантларга қарши ўтказилган тартибсизликлар натижасидан хабари бор.

Бу сафар митингга 26 ёшли якутияликнинг вафоти сабаб бўлган.

Айтилишича, Якутск шаҳрининг Мята номли тунги клубида тожикистонлик ва якут йигитлар ўртасида можаро келиб чиққан. Можародан сўнг бир кун ўтиб, 26 ёшли якут интернет орқали 18 ёшли тожикистонлик йигитнинг манзилини аниқлаган ва дўстлари бор унинг уйига боришган. Шаҳарнинг Марха, деб аталувчи шаҳрида тожикистонлик ва якут йигитлар ўртаисда уруш давом этган. Натижада ҳар икки тарафдан йигитлар бир-бирини пичоқлаган. Пичоқланганлардан бир нафари, тожикистонликнинг уйини топиб келган 26 ёшли якут шифохонада вафот этган.

Бу воқеа якут “Телеграм” ва “Ватсап” каналларида мигрантларга нафрат билан ёритила бошланган. Ваҳолангки, тожикистонлик 18 ёшли йигит аслида Россия фуқаролиги бор, якутлар каби Россия конституцияси ҳимоя қиладиган тенгҳуқуқли Россия фуқароси эди. Натижада нафратга тўла маълумотлар “Телеграм” ва “Ватсап” каналлари орқали митинглар уюштирилишига олиб келган.

Шаҳар марказий майдонига оқиб келаётган маҳаллий халқни тинчлатиш учун Саха Республикаси ИИВ бошқармаси бошлиқлари келиб, жиноятчи Россия фуқароси эканини ва қўлга олиниб, терговга қадар икки ойлик ҳибсда эканини тушунтирган. Провокаторларнинг ҳақиқатни адоват мақсадида тарқатаётганини айтиб, ҳаммани тарқалишга чақирган. Республика раҳбари Айсен Николаев ҳам одамларга миллачилик қилмасликларини, нафратдан узоқ бўлишларини, барча айбланувчилар қонун доирасида жавобгарликка торитилишини айтиб мурожаат қилган.

Майдонни тарк этмаган митингчилар ноқонуний митингда иштирок этгани учун полиция бўлимларига олиб кетила бошлаган. Адоват қўзғаш мақсадида ёлғон маълумот тақатган каналлар юритувчилари ноқонуний митинг ташкиллагани учун жавобгарликка тортилишни бошлади.

Лекин адоват ва нафрат ипи чўзилиб, ҳалигача мигрантлар ишлайдиган бозор ва дўконларга провокацияга берилган якутлар бостириб бориб, мигрантларни излаётгани ҳақидаги видеолар пайдо бўлмоқда. Майдонда ҳам митингга тортилиб келаётган якутлар сони кам бўлса-да тугагани йўқ. Қолаверса, шаҳарнинг марказий қисмида интернет секинлаштирилгани ва ижтимоий тармоқлардан ВПНсиз фойдаланиш имконсиз бўлиб қолгани ҳақида хабарлар бор.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya