Мақола

537 26/10/2023

Yandex Go Ўзбекистонда юридик шахсни рўйхатдан ўтказди. Бу Ўзбекистон ҳукумати агар хизмат мамлакат солиқ резиденти бўлмаса ва солиқ тўлашни бошламаса, унинг фаолияти тўхтатилишини айтганидан кейин содир бўлди.

Маълумотларга кўра, Yandex Go ахборот хизмати Ўзбекистонда 1 декабргача маҳаллийлаштирилади. “Бу хизмат маҳаллий компаниядан тегишли солиқлар тўланган ҳолда тақдим этилишини англатади”, деб изоҳлаган хизматнинг МДҲ бўйича топ-менежери Кирилл Свинцов.

Компания Ўзбекистон ҳукумати билан йўловчи ташишни фискаллаштириш бўйича мулоқот олиб бормоқда, деди Свинцов. Унинг сўзларига кўра, Yandex Go бу соҳада маҳаллий солиқ қўмитаси билан ҳамкорлик қилишни бошлаган мамлакатдаги биринчи платформадир. Компания ва қўмита “ақл бовар қиладиган вақт ичида вазифани биргаликда амалга оширишни мўлжалламоқда”, дея қўшимча қилган Свинцов.

Октябр бошида Ўзбекистон Солиқ қўмитаси Yandex Go компаниясига эгалик қилувчи Нидерландиянинг Ridetech International  компаниясидан икки ой муддатда ўз фаолиятини мамлакат қонунчилигига мувофиқлаштириш, жумладан, солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва солиқларни тўлашни талаб қилган эди. Шунингдек, мамлакат ҳукумати Ўзбекистон солиқ органлари ахборот тизими билан интеграцияни таъминлаш ва мижозларга автоматик тарзда шакллантириладиган фискал квитанцияни тақдим этишни талаб қилди. Акс ҳолда Yandex Go Ўзбекистонда блокланади.

Yandex Go Ўзбекистонда 2018 йилда ишлай бошлаган. Хизмат эндиликда мамлакатнинг йирик шаҳарлари, жумладан, Тошкент, Фарғона, Андижон, Самарқанд ва Бухорода ҳам мавжуд.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация