Мақола

1 435 12/10/2022

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 50 минг нафардан ортиқ Россия фуқароси кириб келган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисюатан уч баробар кўпдир.

Йил бошидан буён Россия Украина ҳудудида махсус ҳарбий операцияни бошлаганидан сўнг собиқ СССР мамлакатларига , жумладан, Ўзбекистонга боришни хоҳловчи россияликлар оқими сезиларли даражада ошди. Россия фуқароларининг жанубий республикага қизиқиши, айниқса қисман сафарбарлик бошланганидан кейин аниқ намоён бўлди. Россиянинг эркаклари том маънода Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига “югуриб” кела бошлашди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 50 минг нафардан ортиқ Россия фуқароси кириб келган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баробар кўпдир.

Октябрь ойи бошига қадар қанча россиялик Ўзбекистон шаҳарларига кириб келганини  айтиш қийин.

Ваҳоланки, атрофингизга қарасангиз, “ўзбек бўлмаган” шахслар Тошкент ва Самарқандда кўпайиб боришмоқда.

Икки тўлқин мигрантлари

Умуман олганда. Россиядан келаётган миграция оқимининг икки тўлқини ўртасида сезиларли фарқ бор. Февраль-март ойларида россияликлар асосан сиёсий, психологик ва ҳатто эстетик сабабларга кўра ҳаракат қиилишди. Яъни кўпроқ иккиланаётган, яшаш учун рухсатномаси ёки чет элда ишлаган одамлар Россияни тарк этишди. Бу оқим асосан ихтиёрий эди, дейиш мумкин. Ҳозир эса мигрантларнинг сафи турлича, чунки кўчиб кетишларнинг асосий сабаби – Россиядаги ҳарбий сафарбарлик бўляпти.

Кузда Ўзбекистонга Россиядан келганларнинг аксарияти ўз ватанларига  анчагина боғлиқ шахслар. Улар вазият сабабли Ватанга боғлиқ илдизларини узиб, бошқа жойга кўчишга мажбур бўлишяпти. Россияда уларнинг оиласи, бизнеси, кўчмас  мулки, автомобиллари қоляпти.

Бир ойгина аввал ўзига тўқ бу одамлар ҳаётларидан мамнун бўлиб яшашаётганди. Улар ўз жойларидан қаергадир кўчиб ўтишлари, жумладан Ўзбекистонга кетишларини ўйлаб ҳам кўришмаганди.

Бу меҳнат миграцияси эмас, узоқ муддатли таътил ёки хизмат сафари эмас. Қочоқлик ҳам эмас, лекин шунга жуда яқин ҳолат.

Ўзбекистондаги руслар ҳамюртлари билан мулоқотда бўлишга, бирлашишга, телеграмда чатлар ташкил этишга ҳаракат қилмоқда. Октябрь ойи бошида Самарқандда кўчиб келганларнинг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда долзарб муаммолар муҳокама қилинди.

“Олтин уйлар”

Баъзилар хотинлари,  фарзандлари билан кўчиб келишган, улар  Ўзбекистонда хизмат мавқеларини кўтариб, “карьера” қилиш ҳақида жиддий ўйлашяпти.

Ишни уй-жой масаласидан бошлаш керак, бу эса жиддий муаммо эканлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон шаҳарларида бугун ижара нархлари космик даражага кўтарилди. Бунда россияликларнинг ҳам айби бор, улар чатларда очиқдан – очиқ Самарқандда “Москва нархлари бўйича” хонадонларни 500-700 долларга ижарага олишга тайёр эканликларини ёзмоқдалар.

Бундай чатларда “хрушевка” уйларини 200 долларга ижарага бераётган оддий ўзбекистонликлар йўқ, лекин бошқаларнинг ташвишидан пул ишлаётган виждонсиз риелторлар эса кўп.

Натижада, россияликлар катта пул эвазига хонадонларни ижарага олишади ва бошқа меҳмонларга  “Ҳамма жойда шунақа” ва “бу нормал ҳолат” деб айтишади.

Самарқанддаги “хрушевка”нинг эгаси энди ўз хонадонини 350 долларга ижарага таклиф қилмоқда. Бундан ташқари махсус ҳарбий операция тугагунга қадар у уйини ижарага беролмаслиги ҳам мумкин. Чунки риелторлар улардан фаолроқ ишлайдилар ва Ўзбекистонда воситачиларсиз уй-жойни ижарага олиш хавфли эканлиги ҳақида маълумотлар тарқатадилар. Маҳаллий ижарачилар учун эса бу нархлар жуда қимматлик қилади. Шу билан бирга, хонадон нархининг қисқа муддатли ўсиши ўзининг афзалликларига эга. Аксарият россияликлар қулай шароитларда яшашни хоҳлашади, масалан Самарқандда улар учун сув, газ, элект энергияси, интернет ва иссиқлик таъминоти кечаю кундуз мавжудлиги жуда муҳим. Лекин шаҳарда бундай қулайликлар мунтазам мавжуд, деб бўлмайди

Хорижликларга хонадонни қимматга ижарага бериш истаги уни тартибга солиш, керакли техникани сотиб олишга ундайди. Демак, бугунги ижарачилар кўчиб кетишиб, нархлар пасайганда, маҳаллий ижарачилар ва сайёҳлар сифатли уй-жойларни танлаш имконига эга бўладилар.

Уй-жой муаммоси ҳал қилингач, кўчиб келганлар иш топиш ҳақида ўйлашлари керак. Уларнинг аксариятига Ўзбекистонда яшашни давом эттиришлари учун ишлашлари ва пул топишлари зарур бўлади. Буни Ўзбекистондаги ҳаётни кузатаётган русларнинг ўзлари айтишмоқда.

Москва вилоятидан келган маркетолог Денис (исми ўзгартирилган) Ўзбекистонни вақтинчалик транзит пункти деб ҳисоблаганди, бироқ ҳозир Самарқандда қолишни ўйлаяпти.

Ўзбекистонга 27 сентябрда учиб келдим. Чиптани 2000 долларга сотиб олдим. Уйда аёлим ва икки нафар фарзандим қолган. Мен Черногорияга кетишни режалаштиргандим, лекин кутилмаганда Ўзбекистонда иш вариантлари пайдо бўлди. Иш берувчи билан келишиб олсам, оиламни ҳам олиб келаман. Ҳозир ижарага уй қидиряпман”.

Москвалик интернет тизими администратори Антон ҳам Ўзбекистонда “карьера”  қилмоқчи.

Самарқандга 22 сентябрь куни учиб келдим. 1000 долларга чипта сотиб олгандим. Ижарага хонадон олдим. Уй эгасидан жуда омадим чопди – келган кунимданоқ у мени оталиққа олди. Менга мазали палов тайёрлаб берди. Касбим камёб бўлгани учун Ўзбекистонда яхши иш топишимга ишонаман”.

Хабаровсклик ўқитувчи Константин аллақачон Туркияга чипта сотиб олган, лекин у Ўзбекистонни ёқтириб қолди.

“24 сентябрь куни чақирув қоғози келди. Лекин уни шахсан қўлимга топширишмади. Рафиқам билан, у ҳам ўқитувчи, зудлик билан кетишимиз керак деган қарорга келдик. Душанбега чипта сотиб олдик. Ўзбекистон билан чегарада самарқандлик бир қизни учратиб қолдим. Унинг оиласи бизга бошпана берди, Истанбулга чипта олишга ёрдам берди. Шунингдек, улар Бухоро ва Хивага саёҳат уюштириб беришди.

Туркияга учиб кетишдан олдин бу мамлакат билан танишишга вақтимиз бор. Ўзбекистонда ўқитувчилар керакми? Самарқандда бизга яхши иш ўринлари чиқса, албатта таклифни кўриб чиқамиз ва ишга келамиз”.

Бироқ Ўзбекистонга келганларнинг ҳаммаси ҳам яхши кайфиятда эмас. Масалан, тадбиркор Андрейнинг ҳис-туйғулари ҳали чалкаш.

“Москвада бизнесим қолди. Хавотирдаман. Кейинчалик нима қилишимни ҳам билмайман. 26 сентябрь куни бир дўстим билан учиб келгандик. Меҳмонхонадан деярли чиқмадик. Ҳатто Самарқандни ҳам тайинли кўрмадик. Ўзбекистонда қоламизми ёки бошқа жойга кетамизми, ҳали бир қарорга келганим йўқ.”

Янги Ўзбекистон тараққиётга  ёрдам 

Телеграмда мигрантлар ўз резюмеларини эълон қиладиган махсус каналлар яратилди. Уларнинг фикрича, Ўзбекистонга келганлар оддий сайёҳлар эмас. Машҳур “айти”чилардан ташқари юқори малакали врачлар ва ўқитувчилар, тажрибали маркетологлар, таҳлилчилар, муҳандислар, юристлар ва бутун бир йўналиш директорлари Ўзбекистонда ишлашга тайёр.  Синалган кадрлар даромадлари паст бўлсада, ишлашга тайёр. Масалан, Россияда 3000 долар маош олишга ўрганган “IT”чилар бу ерда 1000-1500 долларга ишлашга рози.

Умуман олганда,   россияликлар  Ўзбекистонда 1000 доллар иш ҳақи олишга мўлжал қиляпти. Кўпчилик шифокорлар, муҳандислар ва бошқа мутахассислар ҳам шундай маошга умид боғлаяпти.

Ўзбекистон буюк саркарда Амир Темур ва унинг авлодлари турли мамлакатлардан ҳунармандлар, олимларни пойтахтга олиб келганидан фахрланади. Темурийлар Ренесанс даври (Шарқий Уйғониш даври), унинг меъморчилиги ва фалсафасининг шаклланишига ҳам  пойтахтга олиб келинган устаю олимлар катта таъсир кўрсатишган. Улар Марказий Осиё тарихида абадий из қолдирганлар.

Энди Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренесанс даври ҳақида сўз кетаётганда хорижлик мутахассилардан Ватан равнақи учун фойдаланиш имконияти яратиляпти.

Ҳозир узоқдан мутахассисларни олиб келишга ҳожат йўқ, бу одамлар аллақачон мамлакатда. Улар меҳмондўст Ўзбекистон тараққиётига ўз меҳнатлари билан миннатдочилик билдиришга, билим ва тажриба алмашишга тайёр.

Шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, бу мутахассислар Ўзбекистонда доимий яшамайдилар, шундай экан уларнинг тажрибаларидан фойдаланиб қолиш керак.

Александр Троицкий

Мазкур мақола “Фарғона”АА сайтида чоп этилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация