Мақола

1 067 25/08/2023

Ишчи гуруҳнинг изчил фаолияти туфайли кейинги йилларда совет даврида қатағон қилинган 616 нафар ватандошимиз оқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини тиклаш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи ташкил этилган. Гуруҳ қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича

илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, айрим сабабларга кўра реабилитация қилинмаган қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан бир қатор ишларни амалга оширди.

Ишчи гуруҳнинг изчил фаолияти, кўламли саъй-ҳаракати туфайли кейинги йилларда совет даврида қатағон қилинган 616 нафар ватандошимиз реабилитация қилиниб, оқланди.

Олий суд Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорларига кўра 1929-1931 йилларда ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида «босмачилик» ҳаракатига аъзо бўлиб, совет ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон кўтаришда айбланган 240 нафар ўзбек, тожик, қозоқ ва қорақалпоқ миллатига мансуб Ўзбекистон ССР ва Қозоғистон ССР фуқароларига оид 5 та жиноят иши ўрганиб чиқилди.

2023 йил 24 август куни очиқ суд мажлисларида ушбу илтимосномалар ва протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 240 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.

Адолат қарор топди, истиқлол учун курашган мард боболаримизнинг пок номлари оқланди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация