Мақола

603 29/03/2023

Тошкентда бир фуқарони Жанубий Кореяга ўқишга юборишга ваъда қилган фирибгар ушланди, деб хабар беради Бош Прокуратура қошидаги Департамент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “P.C.” МЧЖ раҳбари Д.У. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унинг акаси М.А.ни 10 000 АҚШ доллари эвазига ушбу МЧЖ орқали Жанубий Корея давлатига малака оширишга юбориш учун виза ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация