Мақола

1 640 30/08/2023

“Золотая Корона” пул ўтказмалари тизими DDoS ҳужумига учраган. Экспертларнинг фикрича, бунинг учун жавобгарликни украиналик хакерлар ўз зиммаларига олган. “Золотая Корона” Россияда, айниқса, чет элга ва чет элдан пул жўнатишни қийинлаштирган санкциялар туфайли оммалашди.

Хакерлар “Золотая Корона” (KoronaPay) пул ўтказмалари тизимига ҳужум қилишди, бу ҳақда телеграмдаги профил чатлари ва ёпиқ форумлардаги маълумотлардан маълум бўлади. Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар ўртасидаги манбалар “Коммерсант”га 28 август куни “Золотая Корона” ресурслари ёпиқ форумларда “хактивистлар учун нишонлар қаторида” белгиланганини тасдиқлайди. Улардан бири бундай даъватлар, одатда, тўлов тизими дуч келган ҳолдагидек, оммавий DDoS-ҳужумига олиб келишини айтган.

Рақамли активларни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи ServicePipe экспертлари “Золотая Корона”га ишида узилишларга сабаб бўлган киберҳужум содир этилганини тасдиқлаган. ServicePipe тижорат директори Данила Чежиннинг сўзларига кўра, ҳужум учун жавобгарликни “Украина IT  армияси” ўз зиммасига олган.

2022 йил сентябрь ойида «Мир» тўлов тизими ва унинг оператори Миллий тўлов карталари тизими худди шундай DDoS-ҳужумига учраган эди. Бу “украинапараст фаолларнинг чатлари орқали” мувофиқлаштирилган эди, деб ёзган  “Коммерсант”.

МТС RED киберхавфсизлик хизматлари маркази раҳбари Андрей Дугин DDoS-ҳужумлари иши трансферлар узлуксизлигига асосланган тўлов тизимларига молиявий зарар етказишини айтган. У мижоз тизимнинг ишни тиклашини кутмаслигини ва комиссия тўланадиган тўловни бошқа тизим орқали амалга оширишини тушунтирган.

Марказий банк, “Золотая Корона”, “Юнистрим” ва Contact молиявий трансфер тизимлари маълумотларига кўра, жисмоний шахслар 2022 йилда Россиядан қўшни давлатларга рекорд даражадаги 23 миллиард доллар ўтказган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация