Мақола

1 964 10/09/2023

Рублнинг қадрсизланиши туфайли Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари Россияда энг кўп муаммоларни бошдан кечирмоқда. Улар ўз даромадларини долларга айлантириб, оилаларига жўнатади. 5 сентябр куни эса Ўзбекистоннинг Oson ва Pay Way хизматлари чет элга пул ўтказмаларини тўхтатди.

Бундай шароитлар муҳожирларни ишлаш учун янги мамлакатлар топиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Ўзбек диаспораси фикр-мулоҳазаларни ўрганиш бўйича сўров ўтказганда сўралганларнинг 50 фоизи Россияни тарк этишни ўйлаётганини, 25 фоизи ҳеч қаёққа кетиш ниятида эмаслигини, яна 25 фоизи эса ҳали аниқ қарор қабул қилмаганини айтган. Кетишни режалаштираётганлар Қозоғистон ва Жанубий Кореяни танлайди.

Мигрантлар кўпинча етказиб бериш, овқатланиш, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигида ишлайди. Баъзи россияликлар муҳожирлар кетаётгани ҳақидаги хабарни хурсандчилик билан қабул қилишса, бошқалари энди уй қурадиган ва кўчаларни тозалайдиган ҳеч ким қолмаслигидан хавотирда.

Аммо “Добрососедство” халқаро муносабатларни ривожлантириш жамғармаси лойиҳалари директори Юрий Московский кўп нарса ўзгармаслигига ишонади:

– Бир қанча фуқаролар чиқиб кетишга тайёрлигини айтмоқда, лекин оммавий чиқиб кетиш кузатилмаяпти. Кимдир кетади, кимдир келади. Россияда меҳнат бозорининг сиғими энг катта.

Қозоғистон ва Жанубий Кореяга миграция масаласига келсак, экспертнинг сўзларига кўра, у ерга юз минглаб одамлар бориши мумкин, бироқ Россияда миллионлаб киши ишлайди. Хитой Марказий Осиё ишчи кучига ўз бозорини очмагунча, Россиядан ишчиларнинг оммавий чиқиб кетиши ҳақида гап бўлиши ҳам  мумкин эмас.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация