Мақола

853 08/01/2024

Тожикистон Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлиги маълум қилишича, Жанубий Корея ҳукумати ўрганишлар ва бошқа баҳолашлар ўтказгандан сўнг Тожикистонни Ишга рухсатнома (Е-9) тизимига жўнатувчи давлат сифатида қўшганини эълон қилди, бироқ ҳозирча расмий хат олинмаган.

Хабарга кўра, 2023 йил декабр ойи бошида Кореянинг турли муассасалари вакиллари Душанбега келиб, мамлакат шароити билан яқиндан танишган.

“Яқинда Корея бошқа 17 давлат қатори Тожикистонни ўз мамлакатида ишлашга рухсат бериш тизимига киритди. Керакли ҳужжатлар тайёрланиб, томонларга тақдим этилди. Лекин ҳали Кореянинг ишлашга рухсат бериш тизимидан расмий хат олмадик”, деган Тожикистон Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлиги ходими.

Унинг қўшимча қилишича, Кореядан келган расмий мактуб январ ойининг иккинчи ярмида Душанбе расмийларига етказилиши кутилмоқда.

Кореяда ишлашга рухсат бериш тизими Тожикистон фуқароларига меҳнат миграцияси учун ушбу давлатга бориш имконини беради.

2004 йилда жорий қилинган хорижий ишчиларни қонуний йўл билан ёллаш тизими ишчи кучи танқислигига дуч келаётган кичик ва ўрта корхоналарга муҳожирларни ишлатишга рухсат беради. Юборувчи давлатлар қаторига Филиппин, Мўғулистон, Шри-Ланка, Вьетнам, Таиланд, Ўзбекистон, Покистон, Индонезия, Камбоджа, Хитой, Бангладеш, Қирғизистон, Непал, Мянма, Шарқий Тимор ва Лаос кирувчи 16 та давлат сони 2015 йилдан бери ўзгармаган.

Меҳнат вазирлиги ушбу тизимга киргандан сўнг Тожикистон фуқаролари Кореяда шартнома асосида мавсумий иш билан таъминланишини айтган.

Ўтган йилнинг январ ойида Тожикистон ҳукумати расмий муҳожирларнинг биринчи гуруҳини Кореяга мавсумий ишларга жўнатишини эълон қилган эди. Сўнгра Сангжу шаҳри ва Татаристон Республикаси миграция хизмати ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси асосида 60 нафарга яқин киши Кореяга мавсумий меҳнатга жўнатилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация