Туркум: Жаҳон хабарлари

Германияда ишлаш учун юборилган талабалар кўчада қолди

Хусусий бандлик агентликлари орқали Германияга ишлаш учун келган юзга яқин ўзбекистонлик кўчада қолди. Икки ҳафтадан бери Мюнхен вокзалида ухлаётган ўзбекистонликлардан бири «Turon World Cooperation» хусусий бандлик агентлиги Ferienjob дастури доирасида Германияда уч ойлик иш ваъда қилганини айтади. Ўзини “Абдуллоҳ” деб таништирган шахс хизмат учун ҳар бир кишидан 700 дан...

Германия малакали муҳожирлар учун эшикларни очади

Энди Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлар фуқаролари учун Германияга кўчиб ўтиш осонроқ бўлади. Бундестаг томонидан қабул қилинган 2020 йилги миграция қонунига киритилган тузатишлар янги йўлларни очади. Германия ишчи кучи танқислиги муаммосини ҳал қилиш учун малакали мутахассисларни жалб қилади. Бундестаг 2020 йилги миграция қонунига киритган ўзгартиришлари Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган...

Тожикистонда рубл курси яна тушиб кетди: кимга фойда, кимга зиён

Тожикистон валюта бозорида Россия рублининг курси пасаймоқда. Агар бир ҳафта олдин сиз 1000 рублни 132 сомонийга олган бўлсангиз, бугун сиз шунча миқдордаги Россия пули учун 126 сомоний берасиз. Тожикистонлик муҳожирлар ва уларнинг оила аъзолари Россия пул бирлигининг қадрсизланиши давом этаётганидан хавотирда. Душанбе шаҳрида яшовчи Мансуржон Шоназаровнинг икки укаси Россияда...

АҚШда тожикистонлик юк машинаси ҳайдовчиси ўлдирилди

37 ёшли тожикистонлик ҳайдовчи Илҳом Шодиев Калифорния йўлида содир бўлган отишма натижасида жиноят қурбони бўлди. Илҳом оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди. Тергов олиб бораётган полиция содир бўлган воқеанинг иккита версиясини тақдим этди. Биринчи тахминга кўра, Илҳом тасодифий қурбон бўлиб, уни бошқа одам билан адаштириб юборишган ва бошқа...

Туркияда ўзбек ва қирғизлар одам савдоси қурбони бўлишди

15 июнь куни АҚШ Давлат департаменти дунёдаги одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжатда 188 давлатга оид маълумотлар мавжуд. 95 саҳифалик ҳисоботнинг асосий қисми одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тавсияларга бағишланган. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, 2022 йилда 27 миллион қурбондан атиги 115,3...

«Сен етим эмассан…» – Россиядан Тожикистонга уч нафар чақалоқ қайтарилди

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар беришича, Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси консуллик хизмати кўмагида Россия Федерацияси ҳудудида қаровсиз қолган 3 нафар вояга етмаган Тожикистон Республикаси фуқароси ватанига қайтарилди. Элчихона жорий йил бошидан буён Тожикистон Республикасининг 9 нафар вояга етмаган фуқароси ўз ватанига қайтарилганини маълум қилмоқда. Тожикистонлик гўдакларни репатриацияси вояга етмаган...

Оилавий қарзлар қирғиз аёлини Россияда иш излашга мажбур қилди

Минавар 62 ёшда: оиласининг қарзини тўлаш учун Россияга кетиб сабзавот омборида ишлашга мажбур бўлмоқда. 62 ёшли қирғизистонлик аёл Минавархон Турғунбоева яқинларининг қарзи туфайли 6 йилдан бери Россияда яшаб келмоқда. Аёлнинг оиласи судхўрлардан қарийб 14 минг доллар қарзи бор, бу улар учун катта пул. “2011 йилда қизим Россиядан депортация қилинганида...

Бишкек Россиядаги қирғизистонлик муҳожирларнинг ижтимоий ҳимоясини яхшилаш чораларини таклиф қилмоқда

Вазир ўринбосари қирғизистонлик мигрантларнинг ҳуқуқлари бузилишидан хавотир билдирди. Россия Давлат Думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар ҳамда Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси Қирғизистон парламентининг миграция қўмитаси билан қўшма йиғилиш ўтказди. Ундаги асосий мавзуларидан бири қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқий ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ҳолати масалалари  бўлди. Қирғизистон томони...

Қирғизистон: пул ўтказмаларини жўнатилган валютада қабул қилишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда

Миллий банк пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидалари тўғрисидаги қарорнинг айрим нормаларини вақтинча бекор қилишни таклиф қилмоқда. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Миллий банк ўтган йили ички валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш ва глобал миқёсдаги геосиёсий вазиятнинг салбий оқибатларини минималлаштириш мақсадида ўтказмаларни қабул қилишда чекловлар жорий этилганини эслатди. Уларда пулни жўнатувчи...

Қирғизистонда МДҲ давлатларида қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш тизими ишга туширилди

Ички ишлар вазирлигининг хабарига кўра, 2 июндан Қирғизистон ҳудудида МДҲ мамлакатларида давлатлараро қидирувга берилган шахсларни аниқлаш тизими ишга туширилган. Қидирувдаги жиноятчиларнинг маълумотлари таниб олиш тизимига юкланган. Масалан, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари давлатлараро қидирувда бўлган 85 мингдан ортиқ одам ҳақида маълумот берган. Атиги ўн кун ичида МДҲ давлатларида давлатлараро қидирувда бўлган...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация