“Афросиёб” поезди чиптаси нархи 100 фоизга оширилади
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати бугун, 3 октябрь куни темир йўл чипталари нархига ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди. Маълум қилинишича, йўловчи поездлар чипта нархлари сўнгги марта 2018 йилда маҳаллий йўналишларда, 2019 йилда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездида қайта кўриб чиқилгани айтилиб, тарифлар охирги 4-5 йил мобайнида ўзгаришсиз қолиб келаётгани маълум қилинган....